Иккинчи мутахассислик учун ходимга кафолатлар қўлланиладими.
Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши қайд этилганади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ҳолда ишни ўқиш билан олиб бораётган ходимлар иккинчи мутахассислик бўйича олий ёки ўрта махсус таълимда ўқиётган ходимга кафолатлар ва компенсациялар қўлланиши назарда тутилган.
Иккинчи мутахассислик бўйича олий таълим муассасаларида таълим олаётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар назарда тутилмаган.
Бироқ, ходим учун кафолатлар ва компенсациялар ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Яъни ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаси мазкур кафолатлар ва компенсациялар назарда тутилган ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ кафолатлар ва компенсациялар берилиши мумкин.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳужжатлари ижросини назорат қилиш
шуъбаси бош маслаҳатчи,
2-даражали юрист
Абдувалибой ҒУЛОМОВ